Генеральное консульство Республики Узбекистан в городе Казань
Расмий мунособат        Тошкент шаҳридан Москва шаҳрига учган СУ1871 рейсли самолёт дронлар ҳужуми сабабли Қозонга қўнганлиги тўғрисида              

Новости

  • Расмий мунособат

      91

    Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси хабари
     
    Ижтимоий тармоқларда Россия Федерациясининг Нижегород вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган рейд давомида бир неча Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, жумладан бир аёл иштирокидаги ҳолатлар акс этган видеолавҳалар тарқалмоқда.

    Мазкур ҳолат Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан тезкорликда назоратга олинди. Айни пайтда Российская Федерациясининг теги длат органлари билан алоқа ўрнатилиб, воқеанинг барча холатларига ойдинлик киритиш, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш юзасидан расмий хборот сўралган.

    Шунингдек, видеолавҳада в Ўзбекистон Республикаси фуқароси деб Таништирган М.С.нинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, унга зарур консульство-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича Бош консульхона томонидан амалий ишлар олиб борилмоқда.

     

  • Тошкент шаҳридан Москва шаҳрига учган СУ1871 рейсли самолёт дронлар ҳужуми сабабли Қозонга қўнганлиги тўғрисида

      1132

    Жорий йилнинг 28 майда Россиянинг Москва шаҳридаги аэропортларига дронлар орқали амалга оширилган ҳужумлар ва йўловчиларни хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Россиянинг “Аэрофлот” авиакомпаниясига тегишли бўлган “Тошкент-Москва” СУ-1871 рақамли авиарейсини амалга ошираётган самолёт Татристон Республикасининг Қозон шаҳрига М.Тўқай номидаги ҳалқаро аэропортга фавқулотда қўнишни амалга оширди. Россиянинг Москва шаҳридаги аэропортларидаги хавф ва хатарлар бартараф этилганига қадар йўловчилар Қозон шаҳридаги аэропортда сақланиб келинганлиги Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси маълум қилади.

    Бош консулхона Қозон шаҳридаги М.Тўқай номидаги ҳалқаро аэропорт муттассади ташкилотлар билан доимий алоқада бўлиб келмоқда.   

...
e-visa.gov.uz
...
Туризм в Узбекистане