Татаристон Республикаси Елабуга муниципал туманида содир бўлган ёнғинга оид хабарнома
Россия Федерациясининг Татаристон бўйича Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан олинган тезкор маълумотларга кўра, жорий йил 24 декабр эрталаб соат 3:00 ларда Татаристон Республикасида Елабуга муниципал туманида жойлашган «МИР» чорвачилик фермасининг иншоотида ёнғин содир бўлган.
Минг афсуски, ёнғин оқибатида 5 нафар Ўзбекистон фуқаролари (А.Б. 1976 й.т., Х.Х., 1965 й.т., Ж.У., 1970 й.т., Б.Н., 1995 й.т. ва С.Д., 2002 й.т.) ҳалок бўлган.
Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
Ушбу ҳолат Бош консулхона назоратига олиниб, тезкор равишда Бош консулхона дипломатлари воқеа жойига сафарбар этилганлар ва ваколатли органлар билан зарур тадбир ва ишларни (шахсга аниқлик киритиш ва ҳқ.) олиб бориб, ҳалок бўлганларни жасадларни Ватанга қайтариш ишларини ташкил этишга қаратилган чоралар кўрилмокда.
Мазкур тадбирларни амалга оширишда Татаристон Республикаси раҳбарияти ва ваколатли органлар томонидан амалий ёрдам ва кўмак кўрсатиб келинаётганини алоҳида эътироф этиш лозим.
Мазкур масала бўйича Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси вакиллари билан қуйидаги телефон рақамлар орқали боғланиш мумкин:
+7-843 526-55-63; +7-843 526-55-64; +7-843 526-55-65;
Telegram: t.me/KAZAN_MFA, @kazan_mfa_uz