Пенза вилоятидаги автоҳалокатга оид хабарнома
Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси қуйидагиларни маълум қилади, жорий йилнинг 10 ноябрда куни эрталаб соат 04:00 ларда Пенза вилоятидаги М-5 федерал трассанинг 738 км. да Ўзбекистон фуқаролари иштирокида ЙТҲ содир бўлиб, унинг натижасида 3 киши воқеа жойида ҳалок бўлиб, 2 киши тиббиёт муассасида жойлаштирилган.
Минг афсуски, ЙТҲ оқибатида 3 киши ҳалок бўлган, шундан 1 нафари Ўзбекистон фуқароси, 2 нафар шахснинг Ўзбекистон фуқаролигига мансублиги аниқланмоқда, шунингдек 2 нафар фуқаромиз турли хил тан жароҳатлари билан Пенза вилояти Кузнецк туманлараро шифохонаси жойлаштирилган.
Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз. Жабрланган фуқароларимизга тез орада соғайиб кетишини тилаб қоламиз.
Ушбу ҳолат Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси назоратига олиниб, тегишли мувофиқлаштириш ишларни амалга ошириш учун Бош консулхона назоратида бўлиб, Бош консул Н.Касимов, Биринчи котиб А.Разаков ҳамда ТММАнинг Россия Федерациясидаги вакили О.Абдулгазиевлар тезкор равишда Пенза вилоятига хизмат сафарини амалга ошириб, маҳаллий масъул ваколатли органлар билан ҳалок бўлганларни Ватанга қайтариш ишларини амалга ошириш, шунингдек жабрланганларга тиббий муолажа кўрсатилишини ўз назоратига олишган.
Мазкур масала бўйича Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси вакиллари билан қуйидаги телефон рақамлар орқали боғланиш мумкин:
+7-843 526-55-63; +7-843 526-55-64; +7-843 526-55-65;
Telegram: t.me/KAZAN_MFA, @kazan_mfa_uz