Нижегород вилоятидаги автоҳалокатга оид хабарнома
Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси қуйидагиларни маълум қилади, жорий йилнинг 1-сентябр куни тахминан соат 11:38да (маҳаллий вақт билан) Нижегород вилоятида М12 “Восток” автомагистралининг 375 кмда (Навашино округи) Ўзбекистон фуқаролари иштирокида ЙТҲ содир бўлган.
Минг афсуски, ЙТҲ оқибатида 8 киши ҳалок бўлган, шундан 7 нафари Ўзбекистон фуқаролари, 1 нафар шахснинг Ўзбекистон фуқаролигига мансублиги аниқланмоқда, шунингдек 3 нафар фуқаромиз турли хил тан жароҳатлари билан Нижегород вилоятининг марказий клиник-шифохонаси ва Викса шаҳарчасида жойлашган тиббий муассасасига жойлаштирилган.
Шу билан бирга, жабрланган фуқароларга тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида “Санавиация” (тез ёрдам вертолёти) жалб қилинган.
Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз. Жабрланган фуқароларимизга тез орада соғайиб кетишини тилаб қоламиз.
Ҳозирда қурбонларнинг жасадларини Ватанга қайтариш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу масала Бош консулхона назоратида бўлиб, Бош консул Н.Касимов, Биринчи котиб А.Разаков ҳамда ТММАнинг Россия Федерациясидаги раҳбари О.Одилов ва ТММАнинг Нижний Новгород шаҳридаги вакили О.Абдулгазиевлар тезкор равишда Нижегород вилоятига хизмат сафарини амалга ошириб, маҳаллий масъул ваколатли органлар билан ҳалок бўлганлар шаҳсига аниқлик киритиш ва уларни Ватанга қайтариш ишларини амалга ошириш, шунингдек жабрланганларга тиббий муолажа кўрсатилишини ўз назоратига олишган.
Мазкур масала бўйича Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси вакиллари билан қуйидаги телефон рақамлар орқали боғланиш мумкин:
+7-843 526-55-63; +7-843 526-55-64; +7-843 526-55-65;
Telegram: @kazan_mfa_uz