Янги Ўзбекистон парламентининг янги ваколатлари
Янги Ўзбекистон парламентининг янги ваколатлари
Ўзбекистон учун 2016 йил давлат ва жамият қурилишининг мазмун-моҳияти ва мазмунига кўра тубдан янги босқичи бошлангани билан алоҳида ажралиб туриши, унда асосий стратегик мақсад – қадриятларга хизмат қиладиган ҳамда IX-X-асрларда (Жаҳон тарихида Биринчи Шарқ Уйғониш даври номи билан машҳур бўлган) ва XIV-XV-асрларда (Иккинчи Шарқ Уйғониш даври) давлатчилигимизнинг энг катта гуллаб-яшнашига хизмат қилган қадриятларга асосланган Янги Ўзбекистон қуриш эълон қилиниши бўлди.
Ўтган тарихий даврлардаги каби, давлатчилигимизнинг Учинчи Уйғониш даврининг асоси ва устувор йўналишлари – илм-фан ва замонавий технологияларни ривожлантириш бўлиб, улар мамлакатимиз иқтисодиётини кескин ривожлантириш, халқ фаровонлигини ва миллатнинг гуллаб-яшнашини тубдан юксалтиришнинг ҳаракатлантирувчи кучига айланишга қаратилган.
Шу билан бирга, давлат ва шахс ўртасидаги муносабатларнинг янги андозаси шакллантирилди ва босқичма-босқич ҳаётга жорий этилмоқда, бунда энг олий қадрият инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари эканлиги белгилаб қўйилади ва инсон ҳуқуқлари устунлиги эълон қилинди.
Бу фалсафа Янги Ўзбекистоннинг шу даврда қабул қилинган тараққиёт стратегияларида ўз ифодасини топди, унда давлатнинг асосий тамойили этиб “Ҳамма нарса халқ учун, ҳамма нарса халқ манфаати учун” эканлиги белгиланди.
Ушбу принцип асосида давлат сиёсати ва давлат органларининг асосий йўналиши белгиланди: “Инсон давлатга эмас, давлат инсонга хизмат қилиши зарур”.
Шу мақсадда истиқлол даврида шакллантирилган фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш тизимининг қонунчилик асослари тўлиқ қайта кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг дастлабки ташаббусларидан бири фуқароларнинг ўз сайлов ҳуқуқларидан қулай фойдаланишини таъминлайдиган, тарқоқ ҳолда кўплаб қонунчилик ҳужжатларида мустаҳкамланган сайлов ҳуқуқларини ягона Сайлов кодексини қабул қилиш зарурати бўлди.
5 та асосий қонун ва кўплаб қонуности ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг идоравий ҳужжатларини тизимлаштириш ва модернизация қилиш натижасида Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси ишлаб чиқилди ва 2019 йил 26 июндан кучга кирди.
Сайлов кодексининг муҳим аҳамияти ва мақсадларидан бири, бу, биринчидан, халқаро андозалар ва ривожланган давлатларнинг илғор демократик тажрибасига тўла мос келадиган сайлов ҳуқуқларининг қуйидаги асосий принциплари: сайлов ҳуқуқининг умумийлиги, тенг сайлов ҳуқуқи, тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи, яширин овоз ва сайлов эркинлигини мустаҳкамлашдан иборат эди.
Иккинчидан, Ўзбекистон Республикасининг сайлов тизимининг асосий принципларини, жумладан, сайловнинг очиқлиги ва ошкоралиги принципини белгилаш.
Сайлов қонунчилигидаги яна бир қатор муҳим янгиликларни алоҳида қайд этиш лозим:
- катта ижтимоий хавфли бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятлар учун озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахсларнинг сайловда иштирок этишини чекловчи нормани чиқариб ташланиши;
- Ўзбекистон Республикаси сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати ва сайлов куни овоз бериш учун ягона бюллетенини жорий қилиниши;
- бир нечта номзод ёки партияни қўллаб-қувватловчи сайловчилар имзосини қўйиш имкониятини яратилиши.
Янгиланган Конституция шароитида асосий вазифаларни қайта кўриб чиқиш орқали Ўзбекистон парламенти – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг давлат ҳокимияти тизимидаги ролини кучайтириш конституциявий ислоҳотларнинг яна бир устувор йўналиши бўлди.
Бу аниқ нималарда намоён бўлди?
- Самарали парламентни шакллантириш, юқори палата фаолиятини унинг асосий вазифаларидан бири – ҳудудий вакилликдан келиб чиқиб, халқ депутатлари Кенгашларининг ўзаро ҳамкорлиги ва фаолиятини мувофиқлаштириш учун ягона платформа ва самарали майдонни сақлаб қолишни ҳисобга олган ҳолда мақбуллаштириш; Олий Мажлис палаталари фаолиятида Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган маъмурий ислоҳотлар мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда ҳамда такрорланишларга барҳам бериш мақсадида парламентнинг юқори палатаси – Сенат модернизация қилинди, парламент қуйи палатаси – Қонунчилик палатаси ваколатлари кучайтирилди.
Агар 1992 йил таҳриридаги Конституцияда Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатларига 5 та ваколат берилган бўлса, Конституциянинг янги таҳририга мувофиқ уларнинг сони 12 тага етди. Сенатнинг мутлақ ваколатлари сони амалдаги 14 тадан 18 тага кўпайди.
Иккинчи. Сенат аъзолар сони 100 нафардан 65 нафаргача мақбуллаштирилди. Сенат аъзолари сони тенг миқдорда, Жўқорғи Кенес ва маҳаллий Кенгашлари депутатлари йиғилишларида шу депутатлар орасидан 14 та ҳудуднинг ҳар биридан 4 нафардан, қолган 9 нафар Сенат аъзолари бевосита Президент томонидан тайинланади.
Бу ерда вакиллик ҳокимияти органлари таркибини шакллантириш бўйича хорижий тажриба инобатга олинди.
Шундай қилиб, 83 та икки палатали парламентга эга хорижий мамлакатларда юқори палата аъзолари сони 29 давлатда 49 кишигача,
31 давлатда 50–99 нафар, 23 давлатда 100 ва ундан ортиқ кишини ташкил этади. Масалан, Қозоғистон Сенатида 50, Тожикистонда 33, Беларусда 64 депутат бор. Давлат раҳбарлари томонидан тайинланадиган юқори палата аъзолари сони: Италия – 5, Беларус, Тожикистон – 8, Қозоғистон – 10, Ирландия – 11, Ҳиндистон – 12 тани ташкил этади.
Учинчи. Бош вазир номзодини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколати сифатида мустаҳкамланган.
Бизда ушбу янгиликни Германия, Чехия, Россия, Беларус, Қозоғистон ва бошқаларнинг парламент амалиётини ҳисобга олган ҳолда киритдилди.
Парламентнинг назорат ваколатлари қайта кўриб чиқилди ва унинг айрим шаклларини Сенат ваколатларидан чиқариб ташлаган ҳолда (Давлат бюджети ижросини назорат қилиш; Вазирлар Маҳкамасининг йиллик ҳисоботини эшитиш; Бош вазирнинг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тўғрисидаги ҳисоботини эшитиш ва бошқалар) Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатлари сифатида мустаҳкамланди.
Тўртинчи. Назорат ваколатларининг қисқариши билан бир қаторда Сенатнинг бошқа ваколатлари ҳам кенгайтирилди, жумладан унга Президентнинг бир қатор ваколатларини бериш ҳамда унинг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини мувофиқлаштиришдаги ролини кучайтириш, хусусан:
– Судьялар Олий Кенгаши Раиси, коррупцияга қарши курашиш органи ва монополияга қарши республика органи раҳбарларининг Президент тақдимномасига биноан сайланиши;
– вазирликлар ва бошқа республика ижро этувчи ҳокимият органларини ташкил этиш ва тугатиш тўғрисидаги Президент фармонларини тасдиқлаш ва бошқалар.
– утверждение указов Президента об образовании и упразднении министерств и других республиканских органов исполнительной власти и др.
Шу билан бирга, Сенатга Қонунчилик палатаси ваколатларининг муддатидан олдин тугатилиши (тарқатиб юборилганда) муносабати билан вақтинчалик фаолият кўрсатмаслиги даврида парламентнинг қонунлар қабул қилиш функцияларини (Конституция ва конституциявий қонунлар бундан мустасно) амалга ошириш ваколати ҳам Сенатга берилган.
Сенатнинг назорат, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва махсус хизмат органлари фаолияти устидан назорат функцияси кучайтирилмоқда. Хусусан, Президент томонидан Бош прокурор ва Ҳисоб палатаси раисини Сенатнинг розилиги билан, Давлат хавфсизлик хизмати раисини эса Сенат билан маслаҳатлашувлардан сўнг тайинлаш тартиби жорий этилмоқда.
Бешинчи. Давлат ҳокимияти механизмида ўзаро тийиб туриш ва мувозанат тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Олий Мажлис палаталарига ўзини-ўзи тарқатиб юбориш ҳуқуқи берилди, бу ҳақдаги қарор тегишли равишда Қонунчилик палатаси депутатлари ёки Сенат аъзолари умумий сонининг камида 2/3 қисмининг кўпчилик овози билан қабул қилинади (94 ва 95-моддалар).
Бунда, бир қатор хорижий давлатлар, масалан, Исроил, Болгария, Туркманистон ва бошқаларнинг парламентлари ўзини-ўзи тарқатиб юбориш ҳуқуқига эга эканлиги ҳисобга олинади.
Айрим мамлакатларда парламент оддий кўпчилик томонидан қабул қилинган қарор асосида ўзини тарқатиб юбориш ҳуқуқига эга – Австрия, Хорватия, Венгрия, Туркияда; малакали кўпчилик – Босния ва Герцеговинада, Кипрда; Қирғизистон ва Полшада учдан икки кўпчилик овоз билан; (сайланган) аъзолар овозларининг бешдан уч қисми - Литвада.
Олтинчи. Олий Мажлис палаталарининг назорат ваколатлари кенгаймоқда, шу жумладан парламент сўрови ўтказиш ваколатини таъминлаш орқали. Хусусан, парламент палаталарининг коррупцияга қарши кураш бўйича йиллик Миллий ҳисоботни эшитиш бўйича ваколатларини бирлаштириш орқали Олий Мажлиснинг коррупцияга қарши курашдаги роли кучайтирилмоқда.
“Ўзбекистон – 2030” стратегияси ҳам Ўзбекистон парламентининг янги қиёфасини яратишга қаратилган.
Жумладан, “Қонун устуворлигини таъминлаш, давлат бошқарувини халққа хизмат қилишга йўналтирилган ташкил этиш” номли IV йўналиши 4.1. бандида “Давлат бошқарувини ташкил этишда халққа хизмат қилиш ва давлат бошқарувини такомиллаштиришга қаратилган ислоҳотлар” Янги Ўзбекистон қурилишида Олий Мажлис ва сиёсий партияларнинг ролини янада оширишни назарда тутади. Дастлабки босқичларда қуйидагилар режалаштирилган:
биринчидан, парламент ва унинг органлари иш жараёнларини рақамли ўзгартиришни, шу жумладан қарорлар қабул қилиш ва эълон қилиш жараёнларини 100 фоиз рақамлаштиришни таъминлаш;
иккинчидан, сайловчилар билан электрон мулоқот қилиш, депутатлик сўровларини электрон шаклда юбориш ва мониторинг қилиш имкониятини таъминлаш;
учинчидан, қонун ҳужжатларига доир таклифлар киритиш ва кўриб чиқиш тартибини жорий этиш;
тўртинчидан, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилиш жараёнида сиёсий партияларнинг ролини янада ошириш мақсадида вакиллик органларига сайловларнинг аралаш (мажорий-пропорционал) тизимини жорий этиш.
Охирги масала Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексида ҳам мустаҳкамлаб қўйилди.
Шу билан бирга, парламент фаолиятини янада такомиллаштириш, айниқса, парламент назоратини кучайтириш борасидаги имкониятлардан кенгроқ фойдаланиш заруратини ҳис қиламиз.
Жумладан, бу соҳада парламент назоратининг барча шаклларини амалга оширишнинг парламент аъзолари учун аниқ ва тушунарли тартиб-қоидаларини ишлаб чиқиш ва қонунчиликда мустаҳкамлаш асосий вазифаларидан бири деб кўрамиз. Бу ерда кутилаётган марраларимиз, биринчи навбатда, хорижий амалиётда жиноий-процессуал текширув жараёнини эслатадиган парламент текшируви ўтказишнинг аниқ ва қонуний асослари ишлаб чиқилган, уни ўтказишнинг батафсил тартиби ва механизмлари баён этилган, у самарали воситага айланиши мумкин бўлган парламент текшируви билан боғлиқ.
Молиявий парламент назоратини янада кучайтириш ва мустаҳкамлаш яна бир устувор вазифа бўлиши керак.
Бу борада кутилаётган марраларимиз, асосан, парламент нафақат давлат бюджетининг асосий параметрларини тасдиқлаши, балки:
- давлат бюджети лойиҳасини мамлакат парламентига киритилгунга қадар шакллантиришда фаол иштирок этиш;
- давлат бюджети параметрларига электорат нуқтаи назаридан барча зарур ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш имкониятига эга бўлиши;
- самарасиз лойиҳаларни молиялаштиришни тўхтатиб туриш ва қисқартириш ҳуқуқи билан бюджет маблағларининг сарфланиши самарадорлиги устидан тизимли мониторинг ва назорат (аниқ самарадорлик кўрсаткичларини белгилаш ҳамда улар асосида самарасиз лойиҳаларга тегишли тузатишларни киритишни ўз ичига олган)ни амалга ошириши билан боғлиқ.
Сўзсиз, мамлакат парламентининг янги қиёфасини шакллантириш билан боғлиқ ушбу ва бошқа долзарб масалаларнинг ечими Ўзбекистон Республикасида замонавий парламентаризмнинг янада ривожланишини таъминлайди, парламентнинг давлат қурилишининг демократик ҳуқуқий давлат қуришдек стратегик мақсадига эришишдаги роли ва ўрнини мустаҳкамлайди.
Акилов Алимжан Рахимович,
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти Бош илмий ходими, юридик фанлари доктори, профессор