Қозон шаҳрида ўзбек муҳожирлари Аня исмли талаба қизни гуруҳ бўлиб
Жорий йилнинг 27 май куни “ВКонтакте” платформасидаги “Тема”
ва 30 майда “Информатор. Важные Новости” виртуал ҳамжамиятида ўзбекистонлик “Алишер” томонидан “Аня” ёки “Юля” исмли талабага тазйиқ ўтказиб, зўрлаш ҳолатларини қайд этиб, чоп этилган мақолага аниқлик киритиш ва тушунтириш олиш мақсадида, жорий йилнинг 28 июнда Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси Россия ваколатли ташкилотларига расмий сўров юборилди.
1994 йилда Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида имзоланган консуллик Конвенциясининг 39-моддасига асосан – “Агар жўнатувчи давлатнинг бирон бир фуқароси консуллик округи ҳудудида ҳибсга олинган бўлса, қабул қилувчи давлатнинг ваколатли органлари тўрт кун ичида юборувчи давлатнинг консуллик муассасасини хабардор қилиш” - мажбуриятини олишган.