Бош консулхона ахбороти
Ўзбекистон Респсубликасининг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси қуйидагиларни маълум қилади, Россия Федерацияси Татаристон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги Бошқармаси Набережний Челни шахридаги Чет эл фуқароларни вақтинча сақлаш Марказида, сақланиб келаётган Ўзбекистон фуқароларга тегишли консуллик ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва сақлаш шароитини ўрганиш мақсадида Бош консулхона дипломатлари ушбу фуқаролар билан учрашдилар.
Ўзбек томонини ташаббусига кўра, учрашувда Россия Федерациясининг хуқуқ-тартибот органлари ходимлари ва Татаристон Республикасининг Инсон хуқуқлари бўйича вакили иштирок этишди.
Учрашув давомида фуқаролар томонидан соғлиғи ва сақлаш шароитлари бўйича шикоятлар билдирилмади.
Фуқароларнинг узоқ муддат сақланиши, жиноят иши доирасида олиб борилаётган тергов ҳаракатларини амалга ошириш зарурлиги хақида Россия Федерациясининг ваколатли идора вакилари томонидан фуқароларимизга тушунтирилди.
Олиб борилган учрашув ва музокалар натижасида 19 нафар фуқаромиздан, 6 нафари Ватанимизга қайтарилди. Ҳозирги вақтда қолган фуқароларимизни Ўзбекистонга қайтариш бўйича тегишли тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ушбу масала Бош консулхона назоратида бўлиб, Россия Федерациясининг ваколатли идоралари билан доимий алоқа ўрнатилган.