“Сиз Ўзбекистонни биласизми?” халқаро онлайн викторинаси
Ватандошлар жамоат фонди томонидан 2023-йил 15-июлидан 30-июлигача “Сиз Ўзбекистонни биласизми?” халқаро онлайн викторинасини ватандошлар ўртасида ўтказиш режалаштирилган.
Халқаро онлайн викторинада иштирок этиш учун номзодлар www.vatandoshlarfondi.uz электрон портали орқали жорий йилнинг 15 июлидан 30 июлига қадар Ўзбекистон тарихи, маданияти, ижтимоий-иқтисодий ҳаётига бағишланган онлайн тест топшириб ва ёзган ёзма баённи жойлаштириб рўйхатдан ўтишлари лозим.
Жорий йилнинг 1-5 август кунлари тест синовлари ва ёзган баёнлардан энг юқори балл тўплаган ватандошлар билан ишчи гуруҳ томонидан суҳбат ўтказилади. Якуний натижаларга кўра, энг юқори балл тўплаган вакиллар танлов ғолиби бўлади ва жорий йилнинг август ойида Фонд ҳомийлигида Ўзбекистон Республикасига алоҳида дастур асосида таклиф этилади.