Киров вилоятига ташриф
Жорий йилнинг 18-19-июль кунлари Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консулхона делегацияси Ўзбекистон Республикаси ва Киров вилояти ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш, Ўзбекистоннинг иқтисодий ва туризм салоҳиятига бағишланган тақдимотларни ўтказиш мақсадида вилоят Губернатори А.Соколов, ҳукумат вакиллари ва туристик компаниялар билан алоҳида учрашувлар ўтказди.